Халқ манфаати йўлида фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилди

12.08.2022 16:08:53

«Адолат» СДП Когон туман Кенгаши раиси Мактуба Ҳамроева ҳамда туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида тумандаги «Хўжаякшаба», «Сорғун», «Ўзбекистон» ҳамда «Сараён» МФЙ ҳудудларида яшовчи фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида ишчи гуруҳга маҳалла фуқаролар йиғинларидан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, ишчи гуруҳга «Хўжаякшаба» МФЙ «Шехлар» қишлоғида яшовчи фуқаролар томонидан қишлоқнинг ички йўлларини асфальтлаштиришда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилдилар. Фуқароларнинг ушбу мурожаатига ижобий ечим топиш мақсадида ишчи гуруҳ туман ТЙФУК раҳбари номига депутатлик сўрови чиқарди. Шунингдек, ушбу ҳудуддаги «Найманча» қишлоғида яшовчи Орзигул Мамедова фарзанди учун нафақа пули олишда ишчи гуруҳдан ҳуқуқий маслаҳат сўради. Ишчи гуруҳ томонидан О.Мамедованинг мурожаати юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, муаммоси жойида қаноатлантирилди.

Яна бир мазмундаги муаммо, «Сорғун» МФЙга кирувчи асосий йўл атрофи яъни 7-умумтаълим мактабигача бўлган оралиқ масофаларга тунги чироқлар ўрнатиш масаласида қишлоқ фаоллари Равшан Беков ҳамда Саид Шариповлар томонидан маълум қилиниб, муаммога амалий ечим сўралади. Депутатлар фуқароларнинг ушбу мурожаатига ечим топиш мақсадида туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи номига депутатлик сўрови юборди. Ушбу ҳудуддан яна бир мурожаат, 7-умумтаълим мактабининг хўжалик ишлари мудири Шуҳрат Жўраев мактабни иситиш тизимида муаммолар бўлаётганини айтиб, катёлни таъмирлашда амалий ёрдам сўрайди. Ушбу муаммога ҳам ижобий ечим топиш учун ишчи гуруҳ томонидан туман ХТБ мудири номига депутатлик сўрови чиқарилди.

«Ўзбекистон» МФЙ «Сарибозор»кўчасида истиқомат қилувчи 2001 йилда туғилган Жонибек Олимов иш билан бандлик масаласида мурожаат қилди. Ишчи гуруҳ томонидан ушбу муаммони ҳал этиш юзасидан туман бандликка кўмаклашиш марказига депутатлик сўрови юборилди.

«Сараён» МФЙда яшовчи Холбиби Авазова кредит олиш масаласида амалий ёрдам сўрайди. Ушбу мурожаатга ҳам ишчи гуруҳ амалий ёрдам бериш мақсадида Халқ банки раҳбари номига депутатлик сўрови юборди.

Депутатларнинг ўрганишлари давомида яна бир қатор муаммолар аниқланиб, ушбу муаммоларга ҳам амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.

Шу ўринда айтиш керакки, фуқароларнинг ҳар бир мурожаати ишчи гуруҳнинг диққат-эътиборидан четда эмас. Депутатлар ҳар бир муаммонинг ижобий ечим топилиши учун ўзларнинг ваколати доирасида амалий ёрдам бериш чора-тадбирларини белгилаб, ижросини назоратга олдилар.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+