Халқ манфаати йўлида маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилди

22.07.2022 12:07:53

«Адолат» СДП Когон туман Кенгаши раиси М.Ҳамроева ҳамда туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоларидан ташкил топган ишчи гуруҳ партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида тумандаги «Сараён» ҳамда «Б.Нақшбанд» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда бўлдилар.

Мулоқотлар жараёнида ишчи гуруҳга турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, «Сараён» МФЙ «Цитора» кўчаси 20-уйда яшовчи 1950 йилда туғилган фуқаро Исмоил Бозоров ёши улуғ бўлганлиги учун юришда қийналаётганлигини айтиб, бир дона қўлтиқ ҳасса олиб беришда амалий ёрдам сўрайди. Депутат В.Қодирова ушбу муаммони бартараф этиш бўйича Когон туман Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошлиғи номига депутатлик сўрови юборди. Бундан ташқари ушбу МФЙда яшовчи фуқаролар Маърифат Исматова иссиқхона ташкил этиш учун кредит олишда, Зулайҳо Ҳамроева тикувчилик йўналишини ривожлантириш борасида, Мақсуда Отамуродова эса чорвачилик йўналишини ривожлантириш учун кредит олишда ҳуқуқий маслаҳатлар сўраб ишчи гуруҳга мурожаат қилдилар. Ишчи гуруҳ томонидан фуқароларга мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, муаммолар жойида қаноатлантирилди.

Бундан ташқари ишчи гуруҳ томонидан «Сараён» ҳамда «Б.Нақшбанд» МФЙ мутахассислари билан ҳам суҳбат олиб борилиб, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+