Халқ қабулхоналари — халқ хизматида.

28.03.2022 09:03:51

Халқ қабулхоналарида фуқароларнинг ариза ва шикояти белгиланган тартибда, холислик тамойиллари асосида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилаётгани мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларига олий қадрият сифатида қаратилаётганининг яна бир ёрқин ифодасидир.

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати И.Қудратов Боёвут туман  хокими Д.Уралова  қабулида иштирок этди.

Сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Боёвут туманидаги Халқ қабулхонаси жисмоний ва юридик шахслар учун ўтказган қабулида 32 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.

Фуқаронинг соғлиқни сақлаш, уй-жой, йўл таъмири, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, кредит, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ мурожаатларига масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида шу жойнинг ўзида ечим қидиради.

Мурожаатларнинг 7 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 10 таси масъул ташкилот иштирокида ўрганилиб, тушунтириш берилди. Маълум вақт талаб этадиган 15 та мурожаат жойига чиққан ҳолда ўрганиш орқали ечим топиладиган бўлди.

 

Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати  

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+