Халқ ва давлат ўртасидаги кўприк вазифасини ўтаётганлар

16.07.2022 16:07:55

Мамлакатимизда “Инсон манфаатлари — ҳамма нарсадан устун” ва “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойиллари асосида фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган оқилона сиёсат натижаси ўлароқ фуқаролар эртанги кунга ишонч билан боқмоқда, уларнинг юрт тараққиёти, ватан равнақи йўлидаги фаолиятларида ғайратига ғайрат, шижоатига шижоат қўшилаётгани рост.

Дарҳақиқат, инсон учун ҳамиша унинг ҳуқуқи, эркинлиги ва қонуний манфаатларидан муҳим қадрият бўлмаган. Мамлакатимизда айнан бу борада кенг кўламли демократик ислоҳотлар, инсон қадрини улуғлаш ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

самарқанд2

Бугун Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларида фуқароларни қийнаётган муаммоли масалаларини ижобий ҳал этиш учун Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатларининг сайёр қабуллари ташкил этилгани ҳам юқоридаги фикримизнинг тасдиғидир. Аҳамиятли жиҳати, вилоятимиз ҳокими Э.Турдимовнинг ташаббуси билан ташкиллаштирилган ушбу сайёр қабул жараёнлари депутатларнинг халқ ва давлат ўртасидаги кўприк вазифасини ўташда фаоллигини янада оширишга, қолаверса, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглаб, уларга қонуний ечим топишига хизмат қилаётгани ҳам айни ҳақиқат.

самарқанд3

Айни дамда жойларда ўтказилаётган сайёр қабулларда партиямиз депутатлари ўз сайлов округлари бўйича фуқароларнинг қийнаётган  муаммоларини тинглаб, ҳудудийлиги бўйича корхона, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутасаддилар иштирокида ижобий ечим топиш чораларини кўришмоқда. Айрим масалаларни эса ўрганиб чиқиш мақсадида назоратга олинмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирларни ташкил этилиши “Инсон қадри учун” тамойилини ҳар бир жабҳада амалиётга кенг жорий этилаётганидан далолат беради. Бу каби тадбирлар орқали фуқароларнинг ҳар бир мурожаати ўз ечимини топишига эришилади, чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор. Шу билан бирга, эътибордан четда қолган муаммо вақт ўтиб, янги муаммони пайдо қилиши, чигаллик ортиши эҳтимолдан холи эмаслигини унутмаслик зарур. Албатта, бундай ҳолатлар учрамаслиги учун вилоятимиз ҳокими бошчилигида биз депутатлар ислоҳотларга камарбаста бўламиз. Жойларда сайёр қабуллар давом этмоқда.

Муҳиба Бабабекова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+