Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан меҳнатга оид дастур имзоланди

18.10.2022 13:10:41

Ўзбекистон Республикаси Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан муносиб меҳнатга оид дастурни имзолаган.

Халқаро ташкилотлар билан алоқаларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ишларига ҳисса қўшиш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистонда меҳнат соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқларни етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Швейцариянинг Женева шаҳрига расмий ташриф билан борди.

Делегация таркибида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нодира Ғойибназарова Халқаро Меҳнат Ташкилотининг штаб квартирасида расмий учрашувларда иштирок этди ва мавзуга оид масалаларда гапирди. Барқарор ривожланишнинг мақсадларидан бири бўлган муносиб меҳнат масаласи, ҳар бир инсон учун тўлиқ ва самарали бандликни таъминлаш, соғлом ва хавфсиз иш ўринлари яратиш бўйича ишларга тўхталиб ўтилди.

Учрашувларда меҳнат муносабатларини халқаро даражада тартибга солишда иштирок этувчи ихтисослашган муассаса сифатида Халқаро меҳнат ташкилотининг норма ижодкорлик фаолиятини таҳлил этиш, икки томонлама ҳамкорликни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси мониторингини олиб бориш, ратификация қилинган конвенциялар талабларидан келиб чиққан ҳолда қонунчиликдаги нормаларни қайта кўриб чиқиш, меҳнат муносабатлари соҳасидаги халқаро стандартларнинг миллий қонунчиликка имплементациясини кучайтириш бўйича ишларга эътибор қаратилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+