Халқимиз олийжаноблигини ифода этган қарор

20.08.2021 11:08:07

 

“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорини халқимиз олийжаноблигининг яна бир намунаси, десам янглишмайман.

Эсимда талабалик йилларимда шундай танишларим бор эди. Улар шартнома пулини тўлаш, кундалик харажатларини қоплаш учун дарсдан кейин ишлар эди. Кимдир ошхонада ошпазга ёрдамчилик қилса, яна кимдир кунлик ишларга чиқарди. Қарорга асосан ана шундай талабаларга озроқ кўмак бериш мақсадида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат олий таълим муассасаларида давом эттирганда уларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланиши белгилангани аҳамиятга молик.

Айниқса, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ўқув-тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида белгиланган вазифалар шундай ёшларга бандлик муаммосини ҳал этишда муҳим рол ўйнайди.

Ҳар йили мутасадди идоралар томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхати асосида уларнинг йирик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ҳар йили амалиёт ўташини ташкил этилиши ҳам назария ва амалиётни уйғунликда олиб борилиши учун кенг йўл очади.

Шу билан бир қаторда, техникум, коллеж ёки олий таълим муассасасига ўқишга кирмаган ҳамда касб эгаллаш истагидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ўз тизимидаги “Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва масканларида касб-ҳунарга ўқитиш, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурида белгиланган маблағлар ва тартиблар доирасида навбатга қўйилмаган ҳолда кредитлар ажратиш, турмушини яхшилаш, касб-ҳунар ва бизнес билан шуғулланиш орқали даромад топишлари учун уларга амалий жиҳатларини ўргатишга қаратилган “коучинг” видео материаллар, мотивацион роликлар ва дарсликлар билан таъминлаш масалаларига ҳам эътибордан четда қолдирилмагани бундай ёшларни эртанги ёруғ келажакка умид ва ишонч билан боқишларига хизмат қилади.

 

Санобар МИРСАИДОВА,

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+