Халқимизнинг малакали ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтирамиз

09.01.2023 11:01:52

Давлатимиз раҳбари барча ислоҳотлардан асосий мақсад одамлар ҳаётини яхшилаш экани, сифатли тиббий хизмат бунда муҳим ўрин тутишини таъкидлайди. Юртимизда аҳолининг соғлиғини сақлаш, соғлом авлод тарбияси учун шарт-шароит яратиш давлат сиёсатининг барқарор йўналиши ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш соҳасида эришилган натижаларга халқаро ҳамжамият томонидан ижобий баҳо берилди. Масалан, аҳолининг умр кўриши 1995 йилдаги 69.1 ёшдан 2017 йилда 73.7 ёшга ошди. Уларнинг ўлими 3.1 бараварга камайиб, 100 минг нафар тирик туғилган чақалоққа нисбатан 21 фоизни ташкил этди. Болаларда энг кўп учрайдиган касалликларга қарши эмлаш билан қамраб олиш даражаси 96 - 98 фоизда сақланиб турибди.

Юқумли касалликларга қарши курашиш борасида ўта хавфли юқумли касалликлар (ўлат, вабо), полиомиелит, дифтерия, чақалоқлар қоқшоли, асосий келиб чиққан безгак, қизамиқ ва қизилча профилактика, эпидемияга қарши ҳимоя ва санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириш мумкин. Полиомиелит ёввойи штаммлари (2002 йил), қизамиқ ва қизилча (2017 йил), безгак (2018 йил) йўқ қилинганлиги тўғрисида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сертификатлари олинди.

Халқимизнинг малакали ва сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтирамиз.

Аввало, бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми қонун билан белгиланади.

Ажратилаётган маблағлар ҳар бир беморга етиб бориши учун давлат тиббий суғуртасига ўтишни тезлаштирамиз. Келгуси йили бу тизим Тошкент шаҳрида бошланади. Босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилинади.

Янги йилда қўшимча 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалари, 520 та олис ва чекка маҳаллада ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилади.

Шу билан бирга, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик катта дастур амалга оширилади. Барча туғруқ комплекслари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади, ўринлар сони 35 фоизга кўпайтирилади.

Соғлом ҳаёт тарзи ҳақида олти йилдан бери гапиряпмиз. Аслида, инсон саломатлиги, тиббиётнинг замини ҳам шуларку! Шу боис, «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» янги умуммиллий ҳаракатини маҳалладан бошлаймиз. Бу ҳаракатда ёшу қари – барча юртдошларимиз ўз ўрнини топиши керак.

Ғ.Раимназаров,
«Адолат» СДП Ховос туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+