Халқнинг танлови – ишончли қўлларда

22.08.2022 16:08:57

Хабарингиз бор 21 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги бўшаган депутатлик ўрини учун ўтказилган сайловда «Адолат» СДП ҳам ўзнинг бир қанча ижтимоий масалалардаги муаммоларни кўтариб чиқган Зоркина Галина Александровнанинг номзодлиги илгари сурди. 

Ҳозирда Зоркина Галина Александровна Ўзбекистон Рус миллий-маданий маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси лавозимида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келмоқда. Номзодимизни таниган ҳар бир инсон уни яхши, самимий инсон дея эътироф этишади. 

закира

Салкам 50 йиллик иш фаолияти давомида қайси лавозимда ишламасин, доимо халқимиз ва Ватанимиз манфаатини кўзлаб, фидокорона меҳнат қилди. Ўз касбига бўлган мухаббати ва масъулияти сабаб  илғор раҳбар сифатида ҳамиша юксак эътирофларга сазовор бўлиб келган.

Қаҳрамонимиз кўп йиллардан буён ёшларни билим олиб, касб-ҳунар эгаллаб, ҳаётда ўз ўрнини топишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган софдил ва камтарин инсонлар сафидадир.

Икки юрт, икки миллат, икки дил орасидаги кўприк бўлиб, ўз умрини рус халқи билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни таъминлашга қаратган.

Унинг кўп йиллар давомидаги миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлидаги самарали меҳнати юксак баҳоланиб, Россия федерациясининг «Пушкин» медали ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Галина Александровна сайловолди учрашувларда ҳам фаол иштирок этиб, аҳолининг эҳтиёжлари ҳамда орзу-умидларига асосланган ва ўз ҳудудидаги мавжуд муаммоларини бартараф этишга қаратилган сайловолди дастури билан халқнинг эътиборига тушди. Бу билан номзодимиз ўз саъй-ҳаракатларини чекламасдан ҳар бир маҳалла ва хонадонга кириб бориб унда истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари ҳамда яшаш шарт-шароитлар билан яқиндан танишган ҳолда, халқнинг қалбига йўл топа олди.

21 август сайлов куни бўлиб ўтган сайловда , ҳудуд аҳолиси ҳам ўзига муносиб бўлган номзод Зоркина Галина Александровнани Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати этиб сайлашди. Ишонамизки, халқнинг танлови – ишончли қўлларда. Зеро, ўз фуқароларининг дарди билан яшайдиган инсонлар сафи яна биттага кўпайди.

Биз ҳам депутат Галина Александровнани сайловдаги ишончли ғалабаси билан самимий муборакбод этиб, халқ манфаати ва Ватанимиз тараққиёти йўлидаги иш фаолиятида юксак зафарлар тилаб қоламиз.

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+