Халқпарвар давлатни халқимиз билан бирга қурамиз

10.06.2022 15:06:44

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги аҳолининг таклифларини ўрганиш мақсадида «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ҳамидов томонидан вилоят юридик техникуми фаоллар залида «Халқпарвар давлатни халқимиз билан бирга қурамиз» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Учрашувда вилоят юридик техникуми директори И.Исматов ва техникумда фаолият юритувчи педагоглар иштирок этдилар.

Давра суҳбатида сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси М.Ҳамидов бугунги кунда мамлакатимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ жамиятни барпо этиш ғояси халқимиз томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидлаб ўтди. Шу билан биргаликда мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар ҳамда амалда татбиқ этилаётган ўзгаришлар хусусида сўз юритди.

Таъкидланганидек, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, хусусан, адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар бу борада зарур ҳуқуқий асосни таъминловчи конституциявий маконни янада такомиллаштириш эҳтиёжини кун тартибига қўйилаётгани айни ҳақиқат.

Суҳбат давомида техникум ўқитувчиларининг Конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлари эшитилиб, муҳокама этилди. Шу билан бирга учрашув иштирокчиларнинг қизғин фикр-мулоҳазаларига ва таклифларига бой бўлди.

Сўзга чиққанлар томонидан Янги Ўзбекистоннинг янги Конституцияси халқимиз муаллифлигида яратилиши инсон қадр топган юртда яшаётганимизнинг исботи эканлиги таъкидланди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+