Халқпарвар  депутат

22.07.2022 10:07:12

Партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши депутати Қудрат   Жуманиёзовни ҳар доим саховат амаллар бошида  инсонлар дарди билан яшаётганини гувоҳи бўламиз.

Депутат бугун яна бир хайрли ишни амалга оширди. У вилоят ўсмирлар ва ҳарбий экспертизаси бўлимида бўлиб, у ерда даволанаётган  беморлар ҳамда фаолият олиб бораётган ходимлар ҳолидан хабар олди ва жами 6 млн. сўмлик  ҳомийлик қилди.

Маҳмуджон Раҳимбоев,  Хоразм вилоят ўсмирлар ва ҳарбий экспертизаси бўлими бошлиғи:

–   Бугун депутат  Қудрат Жуманиёзовнинг  саъй  ҳаракатлари  ва ҳомийлигида  беморларга  кийим –кечаклар улашилди  ҳамда улар учун  биномизга қимматбаҳо гиламлар тўшалди. Қувончимиз чексиз. Инсон ҳар тамонлама яхши шароитда яшаса, ишласа турмуш фаровонлиги ҳам иш унумдорлиги ҳам ошади. Қадримизни баланд тутиб шу ергача саховат амаллари билан ташриф буюрган депутатга  миннатдорлик билдирамиз.

хоразм3_9

Бир сўз билан айтганда, Қудрат Жуманиёзов каби халққа қайишган депутат ва фаолларимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган бу каби саховат ишлари,  ҳамюртларимизнинг  яшаш шароитларини яхшилаш орқали   юртимизда инсон қадрини улуғлаш тамойилини  ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Воҳамизда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

                                                           Замира АБДУЛЛАЕВА,

 “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+