Халқпарвар қонунларни халқимиз билан бирга яратамиз

10.06.2022 15:06:49

Бухоро шаҳар 29-ИДУМнинг фаоллар залида «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ҳамидов ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Г.Равшановалар ҳамкорлигида «Халқпарвар қонунларни халқимиз билан бирга яратамиз» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги аҳолининг таклифларини ўрганиш мақсадида ташкил этилиб, унда 29-ИДУМнинг битирувчи ёшлари иштирок этишди.

Учрашувда М.Ҳамидов сўзга чиқиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда турли соҳаларда амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар ҳамда амалда татбиқ этилаётган ўзгаришлар хусусида фикр-мулоҳазалар юритди. Аввало шундай тинч ва фаровон юртда яшаётганимизнинг ўзи бизларга берилган неъматларнинг энг яхшиси, - дейди М.Ҳамидов. Шунингдек, суҳбат давомида мамлакатимизда ёшларга яратилган имкониятларнинг чексиз ва бебаҳо эканлиги, бу имкониятдан оқилона фойдаланиш лозимлиги хусусида гапириб ўтилди.

Суҳбат давомида Бош қомусимизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» деган ғоя асосида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда олиб борилиши, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда халқимизнинг таклиф ва фикрлари асосида шакллантирилиши таъкидланди.

Суҳбат жараёнида битирувчи ёшларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилиб, конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган таклифлари тингланди.

Фикр-мулоҳазаларга ва мунозараларга бой бўлган тадбир якунида ёшларни қизиқтирган масалаларда депутатлар томонидан аниқ ва батафсил жавоблар қайтарилди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+