Халқпарвар қонунларни халқимиз билан бирга яратамиз

23.07.2022 18:07:58

Ўзбекистон «Адолат» СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Пастдарғом туманидаги Маданият уйида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган «Халқпарвар қонунларни халқимиз билан бирга яратамиз» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини аҳолига тушунтириш, мамлакатимиздаги сиёсий ислоҳотларда аҳолининг фаоллигини янада ошириш, қонун лойиҳасига кенг жамоатчилик вакилларидан таклифлар олишни мақсад қилган ушбу тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши раислари, вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги ходимлари, Олий Мажлис Сенати ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолари, 107 та маҳалла маслаҳатчилари, ёшлар етакчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида сўзга чиққан Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов, партиянинг вилоят Кенгаши раиси Муҳиба Бабабекова, «Ёш адолатчилар» қаноти фаоли Фаррух Рустамов, вилоят Кенгаши депутати Инобат Бобоқулова ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил, моддама-модда тўхталиб ўтди, унда инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурурини ҳамма нарсадан устун қўйиш, сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш, таълимни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш, хусусий мулк ҳимоясини муҳофаза қилиш, тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитни яхшилашга доир масалалардан иборат эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Давра суҳбати давомида фуқаролар фаол қатнашиб Конституциявий қонун лойиҳасига ўз таклифларини билдирдилар.

Фаррух Рустамов, партия фаоли - ҳар бир мамлакат ўзининг истиқлол ва тараққиёт йўлини белгилаб олар экан, аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашга йўналтирилган муҳим мақсадлари ҳамда вазифаларини Конституциясида қатъий мустаҳкамлаб олади. Шу жиҳатдан, бугунги кунда муҳим сиёсий жараён, яъни «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинганида катта маъно бор. Бундай жараёнда ҳар бир фуқаронинг фаол иштироки эса янада муҳим ҳисобланади.

Қурбонали Илашев, «Ёш адолатчилар қаноти» Пастдарғом туман Кенгаши - Бугун юртимиз келажаги учун катта аҳамиятга эга бўлган қадамлар қўйилиш арафасида турибмиз. Конституциявий ислоҳотлар жараёни бошлаб юборилди. Ўзбек халқи учун демократик ижтимоий давлат қуриш инсон қадри деган ғояни олға суриб аҳолининг ижтимоий муҳофазасини янада яхшилаш мақсад қилиб олинди. Ўзгаришлар жараёнида ҳар бир ватандошимизни қўллаб қувватлаш, ижтимоий ҳолатини яхшилаш, ёшларни ҳуқуқ ва манфаатларини Конституция орқали яна бир бор мустаҳкамланиши биз ёшларни қувонтиради. Бахтимиз қомуси Ватанимиз келажаги йўлида қўйилаётган илдам қадамларда ҳар биримиз фаол иштирок этишимиз бизнинг бурчимиз деб биламан!

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки давом этаётган Конституциявий ислоҳотлар натижасида фуқаролар келажакка ишонч билан боқмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотлар ижодкорлиги, жaмоатчилик фикри асосида қурилмоқда. Юртимиз фуқаролари орқали берилаётган таклиф мулоҳазалар Конституциявий ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, амалдаги Конституцияга Янги Ўзбекистони барқарор ривожлантириш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун хизмат қиладиган сифат даражадан янги ва долзарб ўзгартиришлар киритиш имконини бермоқда. Бу борада партия ташаббуси билан вилоятимизнинг турли ҳудудларида жамоатчилик фикрини ўрганишга қаратилган давра суҳбатлари, турли анжуманлар давом этмоқда.

Феруз Абдуковулов,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+