Ҳамид отанинг қувончи

25.11.2021 17:11:01

“Адолат” СДП Янгиқўрғон туман кенгаши фаоллари аҳоли мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор бермоқдалар. Ўзаро мулоқотлар жараёнида аниқланган тегишли ташкилотлар ёрдамида ҳал этилмоқдаки, бу партиямизнинг обрўси ва нуфузи ўсишига хизмат қилмоқда. Куни кеча яна бир шундай хайрли иш амалга оширилди.

Аввалроқ “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ҳамид ота Содиқовда ногиронлик аравачасига эҳтиёж борлиги аниқланганди. Тезда масалани ҳал этишнинг йўли топилди.

Бунинг учун Янгиқўрғон туман ҳокимлигида  тузилган ишчи гуруҳ  билан ҳамкорлик ўрнатилди. Унинг аъзолари ногиронлиги бўлган шахслар оиласидан хабар олиш, уларга ижтимоий кўмак бериш билан шуғулланадилар. 

1947 йилда туғилган Ҳамид ота Содиқов хонадони йўқланди. У узоқ муддат тиббиёт соҳасида меҳнат қилган, кўплаб юртдошларимиз саломатлиги учун жон куйдирган, 5 нафар фарзандини тарбиялаб, халқ хизматига қўшган. Бироқ оғир хасталик кейинги пайтда унинг соғлигига жиддий путур етказган.

Йўқлов жараёнида туман ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан Ҳамидхон ота Содиқовга ногиронлик аравачаси совға тариқасида топширилди.

  - Ўзим врач сифатида  кўп йил ишладим, - дейди отахон. – Саломатликнинг қадрини яхши биламан. Бугунги ташрифдан ниҳоятда хурсанд бўлдим. Бунга “адолат”чилар ҳам ҳисса қўшганликларини ҳеч қачон унутмайман. Чунки инсульт касаллигига йўлиқиб, ҳаракатланишимда муаммолар юзага келганди. Берилган ногиронлик аравачаси учун жуда миннатдорман.

Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+