Ҳамиша барҳаёт шоир Мухаммад Юсуф

03.05.2021 13:05:59

Куни кеча “Кўришкент” МФЙ, Кўришкент қишлоғида жойлашган 14-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши билан ҳамкорликда севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуфнинг 67 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда  туман халқ таълими бўлими ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, барча мактабларнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, нафақадаги устозлар ва 14-мактаб ўқитувчи, ўқувчилари иштирок этишди. Тадбир аввалида мактабнинг синф раҳбарлари ва ўқитувчилари томонидан шоиримиз Муҳаммад Юсуфга аталган шерхонлик  дарслар ташкил этилиб, мактаб жамоаси  томонидан севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди, шўх қўшиқ ва рақслар томошабинларга ҳавола этилди.

Тадбир сўнгида туман Халқ таълими бўлими мудирининг маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбасари Дилшод Жўраев ва Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши раиси Зулфия Ашуровалар сўзга чиқиб, семинар ва тадбир хусусида ўз фикрларини билдирдилар.

“Адолат” СДП Бухоро вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+