Ҳамкор оммавий ахборот воситалари вакиллари тақдирланди

27.06.2022 17:06:08

Мамлакатимизнинг қайноқ нуқталарида бўлиб, рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни тезкорлик билан жамоатчилик эътиборига ҳавола этаётган журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнати машаққатли ва шафлидир. Улар давлат ва халқ ўртасида кўприк вазифасини ўтайди. Мавжуд муаммоларга танқидан ёндошиб, уларнинг ижобий ечим топишига салмоқли ҳисса қўшади. Қолаверса, ташкилотлар фаолияти самарадорлигини оширишда доимий ҳамкорлиги жуда муҳим.   

фар33  

27 июнь — матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан вилоят Кенгаши раиси в.б Адҳамжон Умаров вилоят  телерадиокаманияси, “Рухсор” телеканалига самарали ҳамкорлиги учун ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди. Шунингдек, “Фарғона шифокори” газетаси редактори И.Абдужабборов, Ўзбекистон ахборот агентлиги вилоят бўйича  фото мухбири М.Қодировнинг партия лойиҳалари ва фаолиятини кенг ёритилишига қўшган ҳиссаси муносиб рағбатлантирилди.

фар44

Шунингдек, кўплаб соҳа вакиллари меҳнати эътироф этилиб, ҳамкорликда ишлар бардавом  бўлиши тиланди.

 

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши 

Матбуот хизмати

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+