Ҳаммаси  инсон учун, инсон қадри учун

03.08.2022 12:08:52

Инсон омили, инсон қадри Ўзбекистонда доим олий ўринга қўйилади. Бу Мустақиллик йилларида янада яққол кўзга ташланмоқда. Куни кеча матбуотда эълон қилинган Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори бу йўлда яна бир дадил қадам бўлди.

Эътибор билан қарасангиз, мазкур қарорда мазкур масала ўзининг ёрқин  ифодасини топган. Байрам тадбирлари айнан  “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилиши катта маънога эга. Инсон омили юқорида айтганимиздек, ҳамма нарсадан устун қўйилишини кўрсатади.

Қарорда таъкидланганидек, халқимизнинг улкан жасорати ва матонати билан 1991 йил 31 августда қўлга киритилган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги кўп минг йиллик тарихимиздаги ҳеч қачон унутилмайдиган, қадр-қиммати ва аҳамияти йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора ортиб борадиган буюк тарихий воқеадир.Айнан миллий мустақиллик эл-юртимиз учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, шу жумладан, ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келмоқда.

Бугун биз бир нарсани баралла айта оламиз. Ҳеч қандай куч, турли синовлар ва тинчлигимизга рахна солмоқчи бўлганлар бизни енга олмайди. халқимиз барчасини ўзининг жипслиги, бирдамлиги ва узоққа мўлжалланган сиёсати билан енгиб ўтмоқда. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаётгани ҳам бежиз эмас.

Олдимизда улкан вазифа турибди. Биринчи навбатда эришилган ютуқларни янада мустаҳкамлаш зарур. Ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш энг долзарб вазифалардан. Чунки биз Янги Ўзбекистонни айнан мана шу фарзандларимиз билан қурамиз.

Иброхимжон Митиллаев,

халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+