Ҳамшираларга эҳтиром кўрсатилди

13.05.2024 09:05:20

Бутун дунёда ҳар йили 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Ўзининг фидоийлиги билан халқимиз орасида ҳурмат қозонган, матонат ва жасорат соҳибаси бўлган ҳамширалар чинакам маънода саломатлигимиз посбонларидир. Ҳамшираларнинг касбий билим ва малакаларини ошириб бориш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларни касбига бўлган меҳрни янада оширади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП сафида бугунги кунда минглаб тиббиёт ҳамширалари борлиги барчамизнинг фахримиз, албатта. Зеро, тиббиётдаги барча ислоҳотлар инсон қадрини улуғлаш учун хизмат қилиши муқаррар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кучли ва самарали тиббиёт тизимини шакллантириш-халқпарвар давлатнинг энг асосий вазифаси» номли маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ҳам саломатлигимиз посбонларининг зиммасига янада залворли вазифаларни юклайди. Партиянинг энг катта электорати бўлган ҳамшираларнинг шифокорлар билан бир сафда қилган саъй-ҳаракати туфайли ҳар йили минглаб инсонларнинг ҳаёти асраб қолинади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева Фарғона шаҳридаги энг катта бошланғич партия ташкилотлардан бири бўлган 3-сонли оилавий поликлиника жамоаси билан учрашди. Юртбошимиз етакчилигида халқ саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш ишларини тизимли олиб бориш борасидаги ислоҳот ҳақида сўз юритар экан, барча ҳамшираларни касб байрами билан муборакбод этди. Жамоа аҳлини халққа кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада ошириш мақсадида партия етакчиси энг сўнгги русумдаги компьютер жамланмасини совға қилди.

- Бугун биз жамоамиз билан жуда хурсандмиз, — дейди поликлиника бошланғич партия ташкилоти раиси Кибриёхон Абдуллаева.
 - Замон шиддат билан ривожланиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам Ахборот технологияларини чуқур қўллаган ҳолда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширишимизда «Адолат» партияси томонидан туҳфа қилинган компьютер жамламаси катта кўмакчимизга айланишига ишончимиз комил. Бугунги кун жамоамиз аҳли учун унутилмас онларга айлангани учун Адолат партиясига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Тадбир давомида партия сафига кириш истагини билдирган 10 дан ортиқ фидойиларга партиянинг аъзолик билетлари топширилди.

 

Гулчеҳра Аҳмедова,
«Адолат» СДП
Фарғона вилояти Кенгаши
Матбуот котиби

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+