Ҳамжиҳатликда гап кўп

22.07.2022 16:07:19

Куни кеча Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев минтақалараро дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, янги конструктив ҳамкорлик муҳитини яратиш борасида сўзлаган нутқи халқимиз учун фаровон, осойишта, тинч ҳамда барқарор турмуш тарзини таъминлаш масалаларини мақсад қилганлиги билан ҳар биримиз учун ғоят аҳамиятли.

Шавкат Мирзиёев минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида умумий саъй-ҳаракатларни муҳим йўналишларга қаратиш ўзининг ижобий самарасини кўрсатишини таъкидлади. Хусусан, энг аввало таъкидланган иқтисодий йўналишда билдирган таклиф ва мулоҳазалари минтақада ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига, айниқса, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш орқали маҳсулот таннархини камайтиришга ва рақобатбардошлигини таъминлашга имконияти яратилиши энг аввало аҳоли бандлик даражасини ортишига ҳисса қўшади.

Давлатимиз раҳбари ҳамкорлар эътиборини қаратаётган кейинги йўналиш – экология соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали иқтисодиётни ис газидан холи қилиш бўйича халқаро мажбуриятларни бажариш - муқобил энергетика, яъни сув, қуёш ва шамолдан электр олишни жадал ривожлантириш, электр энергиясини ўзаро етказиб беришни ташкил этиш, сувни тежайдиган ва экологик тоза технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига қаратишни таклиф этгани барчамизни, келажак авлодларни ҳам мусаффо ҳаводан нафас олишига, экологик хавфсиз ва тоза маҳсулотлар билан озиқланишга натижада эса саломатлик борасида ҳам ижобий кўрсаткичларга эришилади.

Жаҳонда юз бераётган таҳликали вазиятлар, нотинчликлар, саросимали ҳолатларга кунда, кунора гувоҳ бўлар эканмиз Президентимиз Шавкат  Мирзиёевнинг минтақавий хавфсизлик борасида шерикликни самарали йўлга қўйиш зарурлиги ҳақида кўйиниб гапиргани жуда муҳим. Бугунги кунда куч ёки қурол ишлатмасдан одамларнинг онгини эгаллаб олиб бошқармоқда. Мафкуравий таҳдидлар кўчайган бир вақтда биз ҳар қачонгиданда огоҳ, сергак, жипсликда ва ҳамжиҳат ҳаракат қилишимиз зарурлигини яна бир бор ўз нутқи орқали  таъкидлаб ўтди. Зеро ҳамжиҳатликда гап катта.

Муҳиба Бабабекова,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+