Ҳар бир адолатчи – маҳаллада тарбиячи

16.11.2022 14:11:31

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати С.Нишонов бошчилигида «Ҳазрати Али» МФЙ биносида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 июндаги «Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, доимий иш жойлар билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди. Мутасадди ташкилотлар билан биргаликда МФЙ биносида штаб тузилиб, ёшлар кесимида «хонадонбай» хатлов ўтказилди.

Шунингдек, туманнинг «Янгиариқ» МФЙда маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва ватанпарварликни тарғиб қилиш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Сафаров томонидан «Ҳар бир адолатчи – маҳаллада тарбиячи» лойиҳаси доирасида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Маҳалла фуқаролар йиғинида бошланғич партия ташкилоти тузилиб, таркиби тасдиқланди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

    

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+