Ҳар бир аёл – ҳар жабҳада ўз ўрнига эга

04.08.2022 17:08:24

“Адолат” социал-демократик партияси Мўйноқ туман Кенгаши томонидан тумандаги "Таллы өзек" маҳалла фуқаролари йиғинида “Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш – давр талаби” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Мўйноқ туман Кенгаши депутати Ферида Утениязова сўзга чиқиб, хотин-қизларни сиёсий қарашларини янада такомиллаштириш, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан хотин-қизлар ўртасидаги учрашувларини янада самарали ташкил этиш кераклигини ва ҳар бир инсон учун юрт равнақи йўлида хизмат қилиш – олий бахт эканлигини таъкидлади.

Айниқса, Муҳтарам Президентимиз томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш юзасидан белгиланган бир қанча чора-тадбирлари ҳар бир аёл кўнгли учун алоҳида эътибор намунаси бўлди. Шундай экан, бугунги адолатли жамият аёллари ҳар жабҳада ўз ўрнига эга бўлиб, мамлакатимиз тараққиёти йўлида улуғвор режаларни амалга оширишга ҳамда ўз салоҳиятини намоён этишга қодирдир.

Мазмунли тарзда кечган давра суҳбати сўнгида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига депутат томонидан аниқ ва батафсил жавоблар берилиб, фикр ва мулоҳазалар тингланди.

 

Светлана БАХРЕДИНОВА,

Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+