Ҳар бир аёл ҳимоямизда

21.09.2022 11:09:34

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳаёт, оила ва жамиятдаги ўрни ва ролига юқори баҳо берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш,аёлларнинг билимли, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари учун зарур имконият шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш энг устувор вазифалардан бири этиб белгиланган.

Партиянинг «Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон «Адолат» СДП Қарши шаҳар Кенгаши ташаббуси билан вилоят нуронийлар маскани тадбиргоҳида «Ҳар бир аёл ҳимоямизда» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда депутатлар, партия фаоллари, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

қаршиликлар

Тадбирда Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари, партия фаоли Ораста Тошева кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Партиянинг шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, ички имкониятларини рўёбга чиқариш учун мунтазам равишда тадбирлар ташкил этиб келяпмиз,-деди Ораста Тошева.- Куни кеча бандлиги таъминланмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида Қарши шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида «Меҳнат ярмаркаси»ни ташкил этдик. Ушбу ярмаркада корхона ташкилот ва муассасаларда раҳбарлик қилаётган партиямиз фаоллари намуна кўрсатишди. Улар ҳомийлигида 25 нафар хотин-қизлар ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этилиб, ишлаш истаги бўлган бўш иш ўринларига жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. 50 дан ортиқ аёлларга эса ўз уйларида тадбиркорлик ва касаначилик билан шуғулланишлари учун ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

қршилик3

Шунингдек, тадбирда Аёллар Кенгаши фаоллари Наргиза Хамраева, Сарвиноз Каримова ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглигини таъминлаш масалалари хусусида ҳам фикр мулоҳаза юритдилар.

Тадбирда уйда ишсиз ўтирган 15 нафардан ортиқ аёлларга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун кредит олишда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Акмал Хаитов,

“Адолат” СДП Қарши шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+