Ҳар бир болага меҳр ­­­­­­­­­­­­­– муруватли бўлайлик!

17.06.2022 10:06:05

Халқ депутатлари  Фарғона туман Кенгаши депутатлари  "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлими билан ҳамкорликда туманнинг сўлим Водил қишлоғида жойлашган "Чинор таги" истироҳат боғида меҳр-мурувватга муҳтож болажонлар учун "Ҳар бир болага меҳр-мурувватли бўлайлик!" шиори остида байрам тадбири ўтказди.

фар2_6

Фарғона шаҳрида жойлашган «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи тарбияланувчилари учун ташкил этилган мазкур тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди. Болажонлар билан турли қизиқарли ўйинлар ўтказилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари – Ш.Раимов, О.Дадажонова, Ёшлар парламенти аъзолари – Ф.Мирзаев, Х.Исмоиловлар уларга ўз совғаларини улашди. 

Ёзнинг ҳароратли кунларида болажонлар салқин ва сўлим истироҳат боғида ўйин-кулгу қилиб, рақсларга тушиб, мириқиб дам олдилар.

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати. 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+