Ҳар бир депутат ўз вазифасини белгилаб олди

23.01.2020 09:01:39

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Қоровулбозорда сайланган депутатлар ҳамда партия фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда партия вилоят Кенгаши раҳбарияти, туман депутатлари, фаоллари иштирок этишди.

-Халқ билан ишлаш осон эмас. Аммо ҳар бир депутат бу нечоғлик муҳимлигини астойдил ҳис этсагина мақсадига эришади - дейди йиғилишда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов, - Бугун депутатнинг олдидаги асосий вазифа ҳам шунда – фуқаролар билан ёнма-ён яшаб, халқ дардига малҳам бўлиш лозим.

Йиғилиш давомида Халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгаши депутатлари ўзларининг вазифалари билан танишишди. Хусусан, партия лойиҳаларида фаол иштирок этиши, жойлардаги муаммоларни чуқур ўрганиб бориш, ўзининг қатъий позициясига эга бўлиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+