Ҳар бир фарзандга меҳр-эътибор

26.04.2022 10:04:36

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сон Фармони ижроси юзасидан «Адолат» СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан «Ҳар бир фарзандга меҳр-эътибор» мавзусида эҳтиёжманд, жисмоний имконияти чекланганлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Оққўрғон тумани «Маданият маркази»нинг залида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Раҳмонов Абдукамол Шодиевич, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, «Адолат» СДП Тошкент вилоят Кенгаши аъзолари, Халқ депутатлари вилоят ҳамда туман ва шаҳарлар Кенгашлари депутатлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими бош мутахассиси О. Бобонов, тарғиботчилар, 78-махсус мактаб интернати тарбияланувчилари қатнашишди.

Тадбирда «Муқимий» номидаги мусиқали драма театрининг ҳамда Оққўрғон тумани 12-мактаб ижодкор ўқувчиларининг чиқишлари намойиш этилди.

"Адолат" СДП Тошкент вилояти Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+