“Ҳар бир фуқаро менинг конституциям, дея фахрланиши керак” – дейди сенатор М.Салимова

02.07.2022 09:07:43

Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори, шубҳасиз, унинг бош қомусидир. Айнан бугунги кунда конституцияни ислоҳ қилишга қаратилган жараёнлар унинг ҳар жиҳатдан халқчил ва халқаро талабларга жавоб бера оладиган мукаммал мезонга айланишига қаратилган. Бу жараёнда барча фуқаролар ўз тақдири ва келажагини ҳамоҳанг билган ҳолда таклиф ва муносабатини билдирмоқдалар. Айниқса, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси халқ муҳокамасига сабаб бўлди.

камола2_1

Маълумки, 25 июндан 5 июлга қадар бўлиб ўтадиган конституциявий қонун умумхалқ муҳокамасида ҳудудларда сенаторлар ва қонунчилик палатаси депутатлари аҳоли билан суҳбатлашиб, уларнинг таклифларини ўрганмоқдалар.

Қонун лойиҳасига асосан, бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгаришлар, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилади.

Олий Мажлис Сенати аъзоси М.Салимова Тошлоқ туманида бўлиб, туман ички ишлар бўлимида ва тиббиёт бирлашмасида соҳа вакиллари, шунингдек туман Халқ қабулхонаси биносида маҳаллий  Кенгаши депутатлари билан учрашув ўтказди. Бахтимиз қомусини такомиллаштириш, умумий изоҳланган ва сўнги йилларда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган моддаларга қўшимчалар киритилиши, “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқ манфаатларига хизмат қилишини таъмин этувчи кўплаб ўзгаришлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди. Бу ўринда оила мустаҳкамлиги, фарзанд тарбияси ва уни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, таълим олиш борасидаги муҳим омиллар моддаларда батафсил изоҳланганлиги таъкидланди.

камола3_1

-Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир”. Шундай экан уларнинг фикр мулоҳазаларини эшитиш, муҳим масъулиятли паллада дахлдорлик хиссини ошириб, фуқаролик бурчини бажаришга кўмаклашиш зарур. халқимиз бош қомусимизда ўз орзу-умидлари, истаклари, фаровон ҳаётининг ҳуқуқий асосини кўра олиши керак. Ва албатта, менинг конституциям, дея фахрланишлари муҳимдир, - дейди сенатор М.Салимова.  

 

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши 

Матбуот хизмати. 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+