Ҳар бир кўчат табиатимиз мусаффолиги учун

26.11.2021 13:11:18

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланиб, умумхалқ ҳаракатига айланиб кетган, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўзда тутувчи “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан кўчат экиш ишлари жадал тарзда олиб борилмоқда.

Бу ишларни доимий давом этиши, инсониятга бирдек фойда келтирадиган даражада маконимизни яшилликка буркашга олиб келади.

Куни кеча ҳам партиянинг вилоят Кенгаши томонидан 200 туп, шу кунгача эса мингдан ортиқ  манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

— Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида юртдошларимиз томонидан мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари қизғун тарзда давом этмоқда, — дейди партининг вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров.  — Корхона, ташкилот ва меҳнат жамоаларида ҳам бундай эзгу тадбирлар уюшқоқлик билан амалга ошириляпти. Наботот олами ҳаёт учун зарур бўлган кислороднинг асосий манбаидир. Яшил майдонлар яратиш, ўрмонзорларни кенгайтириш, мавжуд яшиллик дунёсини муҳофаза қилиш фақат мутасадди ташкилотлар эмас, барчамизнинг муҳим вазифамиз бўлмоғи лозим. Шундай экан, кўчат экиб, боғ яратайлик

Дарҳақиқат, бугунги кунда иқлим ўзгариши билан боғлиқ глабал муаммолар барчани бирдек ташвишлантирмоқда. Қилинаётган бу каби эзгу ва савобли ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.

Шу сабабдан ҳам, партиянинг вилоят Кенгаши томонидан вилоятимиздаги барча инсонларни, кекса-ю ёш, фаол ва масъулиятли фуқароларни ушбу умуммиллий лойиҳа атрофида бирлаштиришга, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофи ва ҳовлисига дарахт кўчатларини экишга ундовчи тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+