Ҳар бир муаммо ечимини топмоқда

21.09.2022 11:09:32

Маҳаллий кенгаш депутатларини сайловчилар билан боғлашда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорлик қўл келмоқда. Андижон шаҳридаги Бунёдкор МФЙда бўлган халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Илҳомжон Абдулазизов бунёдкорлик ёшлар ҳаёти билан қизиқди. Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ҳар ойнинг охирги шанба куни маҳаллада «Ёшлар куни» деб эълон қилинди. Партиянинг «Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида хотин-қизлар билан боғлиқ муаммолар ўрганилди.

ан2_9

Илҳомжон Абдулазизов, депутат:

-Асосий эътиборни «Ёшлар дафтари»га киритилган ва вақтинча ишсиз йигит-қизларга қаратяпмиз. Уларнинг кичик муаммоси ҳам эътибордан четда қолмайди. Ўтган ойда 6 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди. Бу борада бизни шу ҳудуддаги тадбиркорлар қўллаб-қувватламоқда.

Депутат қабулида бўлган Жасмина Жумабоева ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзанди. Ўзининг яшаш хонадони йўқлиги сабаб ётоқхонада яшайди. МФЙ фаоллари билан ҳамкорликда у ишга жойлаштирилди. Уй-жой билан таъминлаш масаласини депутат ўз назоратига олди.

Малохатхон Мусаева,

“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+