Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор

20.01.2022 14:01:00

“Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир”. Халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш йўлидаги залворли ишлар айнан ана шундай эзгу ва ҳаётбахш ғоялар асосида олиб борилиб, тобора янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.

Гулистон  туманидаги “А.Яссавий” Тангали кўчасидаги  симёғочлар анча эскириб қолганди. Баъзилари қўлбола усулда ўрнатилгани боис, у ерда яшовчи аҳоли учун хавфли эди. Шу боис уларни янгилаш зарурати туғилди.

Ушбу масала юзасидан маҳалла аҳли тумандаги “Адолат” СДП  туман Кенгаши депутати Ф.Мингбоев ва Олий мажлис  Қонунчилик палатаси депутати И.Қудратовларга  мурожаат қилишди. Депутатлар  дарҳол масалани ижобий ҳал қилиш учун ишга киришди.

Мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли идораларга қилинган депутатлик сўровлари бесамар қолмади , Гулистон тумани “А.Яссааий” МФЙ Тангали кўчасига мутасади ташкилотлар иштирокида 6 дона янги столба ўрнатилди.

 

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+