Ҳар бир сайловчи депутат эътиборида

03.10.2022 12:10:28

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Адҳамжонова ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш ва ечиш баробарида сайловчилар билан мулоқотда бўлмоқда. МФЙ фаоллари билан хонадонларга кириб бориб кексалар ва ижтимоий кўмакка муҳтожларга ёрдам кўрсатмоқда. Бундан фуқаролар хурсанд.

Ана шундай эзгу мақсад билан Андижон тумани, Гумбаз МФЙда яшовчи Муқаддас Иминова хонадонига кириб борган халқ вакили мазкур хонадонда яшовчиларга эътибор ва кўмак зарурлигига гувоҳ бўлди. М.Иминованинг саломатлиги яхши эмас, даволаниши керак.

Депутат томонидан бу оилага моддий ёрдам кўрсатилди, оила бекасини саломатлигини тиклаш чоралари кўрилмоқда. Бундан сайловчилар мамнун.

Зумрадой Солиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+