Ҳар бир соҳа депутатлар назарида

26.02.2022 20:02:21

Мустақил Ўзбекистон ўзининг янги тараққиёт йўлини белгилаб олди. Ватан жамоли кундан-кун чирой очиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан юртимиздаги барча жабҳаларда ҳар дақиқада ўзгаришлар, ислоҳотлар юз очмоқда.

Барчамизга яхши маълумки «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» тамойили асосида асосан ишлаб чиқилган 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди, амалга оширилиш лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Шу ўринда қайд этиб ўтиш жоизки, еттита устувор йўналиш ва 100 та мақсаддан иборат бўлган Тараққиёт стратегиясининг барча йўналишлари аҳоли фаровонлиги, инсон қадрини улуғлаш ғояси мужассам этилган бўлиб, унда халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, фаол фуқаролик жамиятини шакллантириш каби қатор янги марраларни забт этиш кўзда тутилган.

Фармонда кўзланган натижалар юртимизни янги босқичга кўтарилишини, дунё тамаддунида янги марраларга эришиши учун белгилаб берилган вазифа ҳамда йўлдир. Ушбу фармонда Кенгашлар фаолияти тўғрисида ҳам алоҳида бандлар кўрсатилгани, жамоатчилик назоратини ушбу стратегияни амалга оширишда роли жуда муҳим эканлигидан далолат беради. Шубҳасиз, бу борада Иштихон туманида ҳам кейинги йилларда Кенгашнинг ўрни сезиларли даражада кескин ўзгарди. Айниқса, Кенгаш қошида котибиятларнинг ташкил топиши, Кенгаш қошидаги доимий комиссияларнинг фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Масалан, ўтган 2021 йилда Кенгаш қошида тузилган «Халқпарвар» комиссияси фаолияти ва унга доимий комиссиядан олинган депутатларнинг иштирокида жуда хайрли ишлар қилинди ҳамда ушбу ишлар ортидан раҳматлар ҳам олинди.

Бундан ташқари «Суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси ва туман прокуратураси ҳамкорлигида туманда олиб борилган қурилиш ишлари таҳлил қилиниб, кўпгина қурилишдаги кўзбўямачилик ва давлат пулини талон-тарож қилинишининг олди олинди, тегишли ташкилотларнинг ҳисоботлари Кенгаш сессияларида танқидий кўриб чиқилди. Муҳтарам Президентимизнинг ҳар бир нутқларида «Бугунги Кенгаш кечаги эмас, бугунги депутат ҳам кечаги эмас, инсонларнинг ҳам дунёқараши кечагидек эмас» деганларида ҳақ гапни айтганлар. Зеро, депутатнинг ҳар бир ташаббуси инсон қадри учун бўлмоғи лозим. Депутат халқнинг кўприги, кўприкдан ўтадиган ҳар бир йўналиш депутат назоратида.

Муталлиб Раҳимов,

Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Иштихон туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+