Ҳар бир таклиф жамият ривожига қаратилган

16.06.2022 14:06:21

Айни кунларда давом этаётган Конституциямизга ўзгартиришлар киритиш жараёнида  давлат идоралари ходимлари билан бир қаторда   жамоатчилик вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Бу фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва сиёсий фаоллиги ошиб бораётганини кўрсатади. "Адолат" СДП Жалакудук туман Кенгаши томонидан Гулистон маҳалласида яшовчи хотин-қизлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида бу ўз ифодасини топди.

Тадбир аввалида Бош Қонунимиз, амалдаги қонунчилик ва қонун ижодкорлиги хусусида сўз юритилди. Кейинги йилларда қонунчилигимизга киритилаётган ўзгаришларда жамоатчиликнинг иштирок этаётгани ва ҳар қандай қонун жамият ривожига хизмат қилишлиги кўрсатиб ўтилди.

 Барнохон Бозорова, “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси:

-Конституция бизнинг келажагимизни белгиловчи асосий ҳужжат. Шу сабаб унга бефарқ қараш мумкин эмас. Амалдаги Конституциямизни инкор этмаган ҳолда ҳар бир фуқаро уни бугунги кун талаби даражасида бўлишлиги юзасидан ўз муносабатини билдириши лозим. Бугун биз айни шу мақсад сари қадам босдик.

Иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар эътиборимизни тортди.

Бугун хусусий сектор ривожланиб бормоқда. Савол туғилади: унинг ривожланиши ва фаолияти қай даражада  кафолатланган? Халқ учун энг зарур бўлган тиббиётда бу қонунан мустаҳкамланганми? Таъкидланганидек, Конституциямизда бу аниқ бир модда билан ифодаланиши лозим. Таълим тизимидаги ислоҳотлар қанчалик қонуний? Ўзгаришлар катта. Бу масала ҳам Бош Қонунимизда кўрсатилиши зарур.

Давра суҳбати иштирокчилари юқоридаги каби ўндан ортиқ масалалар юзасидан ўз фикрларини билдирдилар. Уларнинг таклифлари масъул комиссияга етказилади.

 “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+