Ҳар бир ёш олий таълим олиши мумкин (бўлади)

09.10.2021 11:10:47

 

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Президентликка кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг ишончли вакили Йўлдошали Эгамов Марҳамат туманида бўлиб, сайловчилар билан учрашди. Номзоднинг сайловолди дастури билан танишган марҳаматликлар уни қўллаб-қувватладилар.

Номзод томонидан келажак авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиши ўринли. Жумладан, олий таълим муассасаларида квотани бекор қилиш таклифининг илгари сурилиши кўпчиликни қувонтирмоқда.

Жасур Янгибоев, сайловчи:

-Очиғи, қанча ёшларнинг ўқиш истаги армонга айланаётганди. Номзод бу масалани жуда ўринли кўтарган. Энди фарзандларимизда ташаббус бўлса бас. Ўқиш учун имконият эшиклари очилади.

Учрашув қатнашчилари шу йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Президент сайловида фаол қатнашишларини билдирдилар.

 

Аблиёр ҚОРАЕВ,

“Адолат” СДП Марҳамат туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+