Ҳар гўшада мустақиллик шукуҳи

24.08.2022 11:08:42

Қўқон шаҳридаги 1-сонли туманлараро фтизиатрия диспансерида партиянинг «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!» лойиҳаси доирасида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Қўқон шаҳар Кенгаши раиси А.Аҳмаджонов томонидан диспансерда фаолият юритиб келаётган малакали шифокор ва ҳамшираларга мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан турли соҳаларда олиб борилаётган ўзгаришлар, мустақиллик иншоотларининг бунёд этилиши, байрам тантаналари, аҳолига яратилаётган қулайликлар ва имкониятлар хусусида маълумот берилди.

фар2_18

Диспансерда байрам тадбирларини кўтаринки кайфиятда, шукроналик шукуҳи остида ўтказиш учун партия БПТ аъзолари ҳамкорлигида «Тозалик йўлида бирлашайлик!» шиор остида тозалов ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

фар3_6

Кенгаш раиси шунингдек, «Партия патронажи» лойиҳаси доирасида шаҳардаги 26-умумтаълим мактаби ҳуқуқ фани ўқитувчиси Мохирахон Каримовага аъзолик билети ва эсдалик совғаларини топширди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши 

Матбуот хизмати. 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+