ҲАР КУНИНГ НАВРЎЗ бўлсин!

17.03.2022 15:03:45

Она табиатни севиш ва ардоқлаш, ҳаёт гултожи бўлмиш инсонни қадрлаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир.

Асрлар давомида эл-юртимизнинг олижаноб орзу-интилишларини ифода этиб келаётган Наврўз йилдан-йилга янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, том маънода умумхалқ байрамига айланди.

жиззах наврўз

Ана шундай фараҳбахш кунларда Наврўзи айём муносабати билан юртимизнинг барча гўшаларида турли хил байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. Мана шундай тадбирлардан бири партиянинг Зарбдор туман Кенгаши томонидан ҳам ташкил этилди.

“Наврўз – қадим қадриятлар таровати” мавзусида ташкил этилган мазкур тадбирда партия фаоллари, депутатлар, тумандаги фаол хотин-қизлар иштирок этишди.

Миллий руҳда безатилган тумандаги болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирни партиянинг туман Кенгаши раиси Дилрабо Очилова очиб берар экан, барчани байрам билан муборакбод этди.

 — Юртимизда миллатлараро дўстлик-тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли ишларнинг амалий натижаси ўлароқ, Ўзбекистон фуқароси бўлган турли миллат ва элат вакиллари ҳам бошқа шодиёналаримиз каби Наврўзни ҳам кенг нишонлайди, - дейди партиянинг туман Кенгаши раиси Д.Очилова. Халқимизнинг меҳнаткашлиги, меҳмондўстлиги, бағрикенглиги, инсонпарварлиги ана шундай қутлуғ айёмларда ёрқин намоён бўлади.

Тадбирда янграган кўй-қўшиқлар, болалар ва онахонлар томонидан ижро этилган рақслар йиғилганларга ҳуш кайфият бағишлади.

 

Шахноза СОАТОВА,

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+