Ҳар қандай муаммонинг ечими бор

28.05.2024 10:05:41

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Дилмурод Исмоилов сайловчилар билан учрашувда билдирилган муаммоларга биргаликда ечим топиш мумкинлигини айтди. Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Дилмурод Исмоилов галдаги учрашувни Янги Наманган туманидаги Абу Райҳон Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги фаолияти билан танишишдан бошлади. Суҳбат чоғида маҳалла раиси Сожидахон Жўраева энг долзарб муаммо сифатида маҳаллага мактаб кераклигини айтди. Шу билан бирга ходимларининг ойлик иш ҳақи билан боғлиқ муаммо борлигини билдирди. Депутат «Маънавият» маҳалласига борганда, йиғин раиси Жаҳонгир Исмоилов маҳалла биноси бугунги шароитга мос эмаслигини билдирди. Депутат Исмоилов бу масалада туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, масалага ижобий ечим топиш мумкинлигини билдирди. Ушбу ҳудудидаги 58-мактабгача таълим муассасасида ҳам ечим кутаётган муаммо борлиги аниқланди. Мудира Саида Наримонова муассаса таъмирталаб ҳолга келиб қолганлигини айтди.
Ушбу ҳудудидаги «Фаворит» МЧЖ тикувчилик корхонаси билан танишган депутат Дилмурод Исмоилов ишчиларга яратилган шароитлар ҳамда тикиб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати билан танишди. Тадбиркор Хайрулла Ризаев билан қилинган суҳбат чоғида депутат ички бозордаги рақобатдан чиқиб кетишнинг ягона йўли сифатли маҳсулот билан ташқи бозордан жой эгаллашда эканини айтиб, бу ҳаракат билан иқтисодий инқироздан осон чиқиш мумкинлигини тушунтириб берди.

 

Акмалжон ҲАЙДАРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
депутати ёрдамчиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+