Ҳар жабҳада фаол партиядошларимизнинг қувончи чексиз

03.04.2021 10:04:04

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1 март кунидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан “Сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари  учун “Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партияларда ишларни ташкил қилиш”  ўқув қурси босқичма босқич  ташкил этилган эди.

Мазкур ўқув курснинг биринчи босқичида  фаол иштирок этиб, мавзу бўйича зарур билим ва кўникмаларини эгаллаб муваффақиятли тамомлаган 30 нафар тингловчи партиядошларимизнинг барчаси Академиянинг Сертификатига эга бўлишди.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий марказида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов жамоани ўқув қурсида фаол иштироки ҳамда эришган ютуқлари билан самимий табриклаб, сертификатларни эгаларига тантанали топширди ва олдимизда кутилаётган сиёсий жараёнларда барчага фаоллик ва омад тилади.

Сиёсий ўқув нафақат сиёсий ва ҳуқуқий билимларимизни оширди, балки,  ўқиш давомида дўстлигимиз,  ҳамжиҳатлигимиз янада мустаҳкамланди, -дейди вилоят Кенгаши мутахассиси Дилрабо Йўлдошева. –  Кучли жамоамиз билан  жорий йилда бўлиб ўтадиган сиёсий жараёнларда муносиб ўринларни эгаллашимизга ишончимиз комил.  

Сиёсий ўқувнинг  иккинчи босқичи жорий йилнинг 15 апрель кунидан бошланиши белгиланди.

 

                                                                           Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                               Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+