Ҳарбий синф ўқувчилари учун сафланиш майдончаси барпо этилди

17.08.2021 17:08:27

Яқинда Республикамизда тажриба синов тариқасида ўтказилган “Замонавий мактаб” лойиҳаси йўлга қўйилиб, жами 8 та мактаб ғолиб бўлди. Навоий вилоятидан 2 та мактаб ушбу мақомга лойиқ кўрилди. Навоий шаҳридаги 7-мактаб ҳам шулар жумласидандир.

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Навоий шаҳар Кенгаши депутати, “Ишонч” маҳалласидан сайланган Санжар Қурбоновга мурожаат қилиб, мактабнинг ҳарбий синф ўқувчилари учун сафланиш майдончаси барпо этишда амалий ёрдам сўраган эди. Бюджет харажатлари тасдиқлаб бўлинганлиги сабабли, бу анча вақт талаб этишини тушунган депутат ҳомийлик маблағларини жалб этишга киришди.

Натижада мактабнинг фойдаланилмай турган қисмида 40х30 м ҳажмда асфальтлаш ишлари олиб борилиб, замонавий сафланиш майдончаси бунёд этилди.

“Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+