Хатирчида партия ғоялари қизғин қўллаб-қувватланди

15.09.2021 13:09:23

Ўзбекистон  “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Хатирчи тумани марказидаги Мусиқа ва санъат мактабида “Адолат – ҳар бир инсон учун!” оммавий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда вилоят партия Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашлари фаоллари, бошланғич партия ташкилоти раислари, кенг жамоатчилик ҳамда  ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад   аҳолининг жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган дахлдорлигини янада ошириш ва партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларни омма орасида кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Тадбирни сўзга чиққан партия фаоллари томонидан  мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва галдаги устувор вазифалар ҳамда Янги Ўзбекистонимизни барпо этиш, халқимизни турмуш фаровонлигини оширишда  “Адолат” СДПнинг ўрни беқиёс эканини эътироф этилди.

Таъкидлаш керакки, сайлов арафасида партия фаолларининг аҳоли ва сайловчилар билан учрашувлар давомида халқимизни қийнаб келаётган муаммолар алоҳида эътибор қаратиб тизимли ўрганилиб, таҳлил этилмоқда. Бинобарин, ушбу тадбир иштирокчилари томонидан ҳам “Дўстлик” МФЙ ҳудуддаги трансформатор ўрнатиш ва симёғочларни алмаштириш каби масалаларни кўтарилди.

Тарғибот тадбири давомида партия дастурий ғоялари ва мақсадлари, айниқса, таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ каби соҳаларни янада тарақкий эттиришда партиянинг ўрни ва иштироки тўғрисида юртдошларимизга кенг тушунчалар берилди. Юзма-юз мулоқотлар ва турли масалалар бўйича савол-жавоблар ўтказилди.

Қувонарлиси, ўтган Парламент сайловларида бўлгани каби жорий сайловларда ҳам партия томонидан илгари сурулаётган ғоя ва ташаббуслар жамиятдаги энг ўткир муаммоларни қамраб олганлиги билан жамоатчиликнинг қизғин қўллаб-қуватланди.

Алиқул МУҲАММАДИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хатирчи туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+