Хавфсиз шаҳарда жиноятсиз мактаб ёки компьютер билан тақдирланган ўқувчи

23.11.2022 10:11:56

Қувасой шаҳридаги 1-сонли айрим фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокимлиги, тумандаги ички ишлар ҳамда халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида «Хавфсиз шаҳарда жиноятсиз мактаб» шиори остида семинар ўтказилди.

Таъкидланганидек, ўқувчилар ўртасида маънавий муҳитни барқарорлаштириш, уларнинг белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этишларини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Хавфсизлик юзасидан ўқувчиларни металлодетектор орқали назоратдан ўтказиш турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Мазкур мактабда “Aдолат қутиси» жорий этилган бўлиб, ўқувчи ва ота-оналар ўз таклиф ва шикоятларини бериб боришлари мумкин.

Яна бир аҳамиятли жиҳат шундаки, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Музаффар Меҳмонов томонидан компьютер технологиясига қизиқиши бўлган иқтидорли ўқувчилар рағбатлантирилиб келинмоқда. Бу гал депутат 27-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Қобилжон Неъматовни тақдирлади. Мазкур совғани шаҳар ҳокими ўринбосари А.Мамажонов ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати А.Назировлар ўз эгасига топширди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+