Ҳеч бир инсон эътибордан четда қолмайди

06.01.2023 10:01:01

Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак! Зеро, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, хайр-саховат ва шукроналик туйғулари халқимизнинг маънавий ҳаёти, миллий қадрияти сифатида анъаналаримизнинг ажралмас қисми бўлиб келган. Инсонийлик фазилатларининг энг эзгуси ҳам одамларга яхшилик улашишдир.

Ана шундай эзгу амалларни ўзига одат қилган Халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгаши депутати Кенесбай Пралиев, ўзи сайланган ҳудудидаги ёрдамга муҳтож ногиронлиги мавжуд бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғаларини топширди.

Бугунги кунда ҳеч бир инсон эътибордан четда қолмайди, айниқса, хотин-қизлар ҳамда ёшлар учун алоҳида имкониятлар эшиги очилган. «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» ушбу сўзимизнинг яққол мисоли бўла олади.

Биламизки, «Адолат» социал-демократик партияси ҳам ўзининг дастурий-мақсадларида ижтимоий ҳимоя масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратган ҳолда, аҳолининг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва соғлиқни сақлаш йўналишларига доир бир қанча муҳим ташаббусларни илгари суриб келмоқда.

Шунга кўра, янги йил арафасида байрамона кайфият улашиш мақсадида депутатимизнинг аҳоли хонадонларига ташриф буюргани барча мезбонларнинг кўнгилларини мунаввар этиб, отахон ва онахонларимизнинг эзгу дуоларига сабаб бўлди.

Оразбек ЖАЛҒАСОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тахиатош тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+