Ҳеч бир инсон эътибордан четда қолмайди

14.05.2024 11:05:49

Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати Аъзамжон Аҳмаджонов нафақат туманда, балки Фарғона водийсида ташаббускорлиги ва халқнинг ягона мақсад сари бирлаштира олиши билан ажралиб туради. Унинг ташаббуси ва шахсан бошчилигида ташкил этилган «Марғилон» саховат хайрия ҳаракати ташкил этилгандан буён эҳтиёжманд оилаларни қўллаб –қувватлаш борасида юзлаб хайрия тадбирлари ўтказилди. Айниқса, оғир дардга чалинган инсонларни жарроҳлик амалиётини чет элларда ўтказилишига амалий кўмак бериш билан бир қаторда, уй –жойга эга бўлмаган, оғир шароитдаги ўнлаб фуқаролар шахсий ҳовли –жойларига эга бўлди.

Тумандаги «Қувирбоши», «Баландмасжид» маҳалла фуқаролар йиғинларидаги «Маҳалла еттилиги» вакиллари иштирокида маҳаллада амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишда ҳам бу муҳим масалалар таҳлил этилди.

-Мақсад ягона. Жаннатмакон диёримизда яшар эканмиз, ҳеч бир инсон оғир шароитда қолмаслиги зарур. Уларни қўллаб-қувватлаш орқали эҳтиёжманд оилаларда камолга етаётган ўғил-қизларни яхши билим олиши, жамиятга ва ватанга садоқатли инсонлар бўлиб камолга етишларига эришишимиз зарур, -деди депутат Аъзамжон Аҳмаджонов. – Хайрли ҳаракатларимиз нафақат туманда, балки хорижда меҳнат қилаётган ватандошларимиз томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётгани учун ҳам берилаётган кўмакларимиз салмоғи бисёр. Фурқатдан фойдаланиб, барчага ўз миннатдорчилигимизни билдираман.

Учрашув давомида маҳаллада аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги келгуси режалар белгилаб олинди.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+