Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

01.12.2022 10:12:45

Мамлакатимизда ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар кунининг нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Ҳар бир инсон дунёга келибдики, бу эзгуликка йўғрилган ҳиссиёт қўрғони - юраги уриб тутар экан, яхшилик ва эзгулик қилишдан, меҳр-саховат улашишдан чарчамайди. Халқимизга хос инсонийлик, саховатпешалик ва бағрикенглик «3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида чиройли тарзда уюштирилаётган тадбирларда ўз аксини топмоқда.

Шундай экан, Бухоро шаҳар халқ депутатлари кенгаши депутати Абдурауф Аҳмедов ҳамда вилоят Кенгаши депутати М.Ҳамидов томонларидан эзгу-мақсад билан бундай тадбирни амалга оширилиши кўзда тутилиб ўз йўлига қўйилиб, жуда чиройли тарзда амалга оширилди.

Бугунги кунда инсон ўзига тегишли ҳуқуқий йўналишлар, вазифаларни, мажбуриятларни яқиндан билиш билан бир вақтда давлат ва жамият олдидаги бурч ва масъулиятларини мукаммал билмоғи ва ўз вақтида бажариб бормоғи лозим бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ҳам бир назар ташлайдиган бўлсак унда барча фуқароларга тегишли қонун доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиб бориладиган кўплаб муҳим вазифалар ва мажбуриятлар кўрсатиб ўтилган.

Миллатимиз азал-азалдан меҳр-оқибатли бўлиб келган. Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш азалий одатларимиздан. Халқимизга хос бағри кенглик, меҳрибонликдан  фахр ва ифтихор туясан киши. Меҳрни ҳамма нарсадан устун қўйгани боис, ўзбек номи, миллат шаъни юксалиб келаётир. Бугун кечагидан-да кўпроқ оқибатли бўлайлик. Зеро, инсондан қоладигани меҳру муҳаббат ва одамийликдир. 

Бугунги кунда жамиятимизда юз бераётган иқтисодий, маданий, маънавий, ҳуқуқий, маърифий, ижтимоий ўзгаришлар қаторида оилаларда, маҳаллаларда, жамиятимиз олдида, ногиронлиги мавжуд ижтимоий эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, турмуш шароитларини яқиндан ўрганиб бориш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан биридир деб юртбошимиз томонларидан алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилиб келинмоқда.

Ушбу кунда ўз олдига қўйган масъулиятни янада сидқидилдан бажариб бориш билан бир вақтда, доимий ва узлуксиз равишда ногиронлиги мавжуд, сурункали касаллиги бор, боқувчисини йўқотган, моддий-иқтисодий жиҳатдан қийналиб қолган хонадонларда биз билан биргаликда ҳамкору, ҳамнафас бўлиб ҳамжиҳатлик билан фаолият олиб бораётган депутат Абдурауф Аҳмедов «3 декабрь ногиронлар» куни муносабати билан Бухоро шаҳридаги кўплаб маҳалла хонадонларида кўпчиликни дуосини олиб, оилаларни хурсанд қилдилар.

Умуман олганда, депутатларимиз маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси, доимий равишда ҳудуддаги кўплаб хонадон оилаларида тез-тез бўлиб ижтимоий эҳтиёжманд, ногиронлиги бор, сурункали касаллиги бор оилаларда яқиндан манзилли равишда бўлиб ўз қўлларидан келганича моддий ёрдамларни бериб келаётганликлари учун кўпчилик яқиндан билишади.

Шу билан бирга «Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда депутатларимиз нафақат байрам кунларида балки исталган бир оддий иш кунлари, ёки дам олиш кунларида ҳам маҳалла ходимлари иштирокида хонадонларда бўлиб фарзандлари мактаб ёшига етган боқувчисини йўқотган, оилавий шароити оғир, касалманд, моддий қийналган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган, уйларини таъмирлашга муҳтож кўплаб оилаларга ҳам моддий ёрдам ажратиб берилиб хонадондаги нафақат кексалар ёхуд ота-оналарнинг балки жондан азиз фарзандларимизнинг қувончига-қувонч қўшилганда сафимизда шундай масъулиятли, фидоий, камтар, саховатли инсонлар сафи доимо бор ва бардавом бўлиб бўлиб борса деб қоламиз.

Бугунги кунда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ва мустаҳкамлаш борасида фуқаролар йиғини кенгашига яқиндан кўмаклашиб келаётган масъулиятли, фидоий, меҳр-саховатли чин инсонлар ҳамиша биргаликда, ҳамжиҳатликда мамлакатимиз равнақи йўлида ўзининг ҳалол ва самарали меҳнатлари билан ўз ҳиссасини кўпроқ қўшиб борса нур устига - аъло нур бўларди.

Жўрабек Жўраев

“Адолат” СДП Бухоро шаҳар Кенгаши раиси 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+