Хива аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси янада ошадиган бўлди

13.10.2022 17:10:03

Хива туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, туман Кенгаши депутати Мақсуд Эшниязов ташаббуси билан туман аҳолиси учун тиббий хизмат кўрсаткичини янада ошириш мақсадида “Open budget” дастурига мавжуд муаммо юзасидан лойиҳа жойлаштирилган эди. Натижада депутат бошчилигидаги туман аҳолисининг фаол иштирок туфайли лойиҳага 500 млн сўм миқдоридаги маблағ ажратиладиган бўлди.

Мазкур масала туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида муҳокама этилди ва ютиб олинган маблағ, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда унга қарашли барча соғломлаштириш муассасалари учун сарфланиб, замон талаблари асосидаги тиббиёт жиҳозлари ва бошқа зарур тиббий воситалари сотиб олиш режалаштирилди.

Бундан кўриниб турибдики, эндиликда хиваликлар учун тиббиёт соҳасида анча ўзгаришлар амалга оширилади. Аҳоли саломатлиги учун бир қанча ислоҳотларни хизмат қилишига имконият яратилади.

Депутатимизни ютуқ билан қутлаймиз ва омад тилаймиз.

Шукурой МАДАМИНОВА,

«Адолат» СДП Хива туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+