Хива шаҳрида  кўкаламзорлаштириш ишлари авжида

11.03.2022 10:03:51

Ўлкамизга баҳор нафаси  кириб келиши  муносабати билан “Яшил макон” лойиҳаси янада фаоллашиб, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари қизғин паллага кирди. 

Қувонарлиси, партиямиз фаоллари,  депутатлари ободонлаштириш ишларига бош-қош бўлиб, юртимиз ободлигига муносиб ҳисса қўшишмоқда. Бу борада хивалик пешқадам депутатларимизнинг ишлари таҳсинга сазовордир.

Хива шаҳар Кенгаши депутати Одомбой  Яқубовни  ҳар доим эзгу   ишлар юзасидан югуриб-елиб юрганини гувоҳи бўламиз.

Хива1

У нафақат сайловчиларини муаммолардан халос этиш, балки  инсон саломатлиги учун муҳим бўлган дов – дарахтларни,  мевали ва манзарали ҳамда  гул кўчатларини  ерга қадаш ишларида  тажрибали етакчилиги билан ҳам ном қозонган.

Атрофга боққанингда кўзинг ям-яшил ниҳолларга,  дилингни  яйратадиган турфа гулларга кўзинг тушиб, олам –олам завқ олишга нима етсин,- дейди депутат Одамбой Яқубов. – Чиройли манзара  одам соғлиги, кайфияти учун энг муҳимдир. Қолаверса, иш фаолиятингни самарали олиб боришда  илҳом, куч ва қувват бағишлайди. Шу боис ҳам, ҳудудимизни  “яшил макон”га айлантиришга бел боғладик.

Бир сўз билан айтганда, депутатимизнинг  олдига қўйган  улкан мақсадлари, мамлакатимиз тараққиёти ҳамда ҳамюртларимизнинг фаровон ҳаёти учун  хизмат қилади.

Мададжон МАҲМУДОВ,

                                                                                                                             “Адолат” СДП

                                                                                                    Хива шаҳар Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+