Хива туманида ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланади

05.08.2022 13:08:18

Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши сессиясига “Адолат” СДП Хива туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан партиянинг “Яхши касб-етук мутахассис-муносиб иш ҳақи” лойиҳаси доирасида  уюшмаган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган, ишсиз ёшлар бўйича олиб борилган  ишлар таҳлили ва белгиланган устувор вазифалар тўғрисидаги ўрганиш ишлари натижаси муҳокама этилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон  Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил 27  декабрь куни мамлакат ёшлари билан ўтказган учрашувида белгилаб берилган  вазифалар  ва топшириқлар ҳамда партиянинг “ВАтан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳасининг   ижросини таъминлаш мақсадида шаҳарда Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

хива1

Хусусан, Хива туманида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдаги  фаолиятини янада такомиллаштиришда “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида ёшларнинг дунёқарашини шакллантириш, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашга қаратилган самарали тизим жорий этилиб, ёшларда меҳнатсеварлик, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, ёшларни тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш  ва рўёбга чиқариш бўйича катта эътибор қаратилган.

Жумладан, сиёсий партияларнинг ёшлар билан ишлаш фаолиятини танқидий таҳлил қилиш ва натижалари бўйича ёшлар билан ишлаш масаласини тубдан ўзгартириш ва соҳадаги  ишларнинг самарадорлигини ошириш, уюшмаган ёшлар билан ишлашни  самарали ташкил этиш мақсадида  “Адолат” СДП туман Кенгаши депутатлари , маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ўзбекистон ёшлар агентлиги туман бўлими, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда белгиланган ҳудудларда ва маҳалла кесимида ҳозирда вақтинчалик ишсиз бандлиги таъминланмаган  ёшларни дала-деҳқончилик ишларига қизиқиш кўникмасини шакллантириш орқали иш билан бандлигини таъминлашга қаратилган барча чора- тадбирлар кўрилмоқда.  

Қизғин фикр ва мулоҳазалар, савол-жавоблардан сўнг,  кун тартибидаги масала юзасидан қуйидагича қарор лойиҳаси ўқиб эшиттирилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги “Адолат” СДП  туман Кенгаши депутатларининг  тумандаги  уюшмаган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган,  ишсиз ёшлар бўйича олиб борилган ишлар юзасидан ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

хива3

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги  Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлари  ва бошқа сиёсий партиялар депутатлари билан биргаликда ўн кун муддат ичида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш  вазифаси Ўзбекистон Ёшлар агентлиги туман бўлими М.Ювбасаров зиммасига юклатилди.

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Худояров зиммасига туманда уюшмаган ёшлар рўйхатини тўлиқ шакллантириб, уларнинг бўш вақтларини  мазмунли ўтказишлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритиш масаласи топширилди.

Туманда ишсиз ёшларни  иш билан таъминлаш юзасидан алоҳида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ҳар ой якуни билан Халқ депутатлари туман Кенгашига  маълумот тақдим этиб бориш вазифаси  туман Бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи С.Уллиев зиммасига юклатилди.

Мазкур қарор ижросини бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг  тегишли доимий комиссиялари зиммасига юклатилди.

Қарор бир овоздан қабул қилиниб,  амалиётга йўналтирилди.

                                                                                                      Замира АБДУЛЛАЕВА,

“Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+