Хивалик депутатимиз ”Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари” да турган 30 нафар  ёшларни  иш билан таъминлади

15.04.2022 13:04:27

Ҳозирги кунда мамлакатимизда ишсизлик муаммоси айрим аҳоли қатламининг   турмуш даражасини яхшилаш яхшилаш масаласида жиддий тўсиқ бўлиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас.

 Аммо Давлатимиз Раҳбари томонидан ишсизлик муаммосини бартараф этиш мақсадида ишлаб-чиқилган Дастурларнинг  ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида  фуқаролар айниқса, ёшлар ишсизлик муаммосидан холос бўлаётгани билан аҳамиятлидир. “Ёшлар дафтари”,”Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” шаклланиб, тизимли ишларни йўлга қўйилгани  муаммони  ечимини топишда қўл келмоқда.

Шунингдек,  бу борада партиямиз томонидан  “Бир ойда бир иш ўрин” лойиҳаси доирасида ҳам  амалга оширилаётган ишлар  юртимизда ишсизлар сонини  қисқартиришга хизмат қилмоқда.

Хусусан, Хива туман Кенгаши депутати Отахон Машариповнинг фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, депутатимиз ҳар йили  200 нафардан зиёд фуқароларни иш билан таъминлаб, уларни кўпдан қийнаб келаётган муаммоларидан холос қилиб  келаётганини кўрамиз.

Депутатимиз куни-кеча  яна 30 нафар “Темир дафтар” ва  “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган  ишсиз ёшларни ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож  оилаларнинг фарзандларини   туманда фаолият олиб бораётган “Чинобод” қурилиш хусусий корхонасига ишга қабул қилди.  Эндиликда 30 та хонадонда хурсандчилик, оила даромади анчага ўсадиган бўлди.

Мухтасар айтганда, “ишонч амали билан гўзал” тамойилига садоқатли депутатимиз сайловчилари ишончини бу каби кўплаб гўзал амаллари билан  оқлаб келмоқда. Бу эса ўз навбатида юртимизда инсонлар қадрини улуғлаш учун энг муҳим қадамлар  ҳисобланади.

 

                                                                                                  Замира АБДУЛЛАЕВА,
                                                                                                           “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+