Хонқада ёшларнинг ватанпарварлик туйғулари оширилмоқда

04.10.2022 15:10:48

Партиянинг Хонқа туман Кенгаши ҳамда “VETERAN” жангчи фахрий ва ногиронлари бирлашмаси туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 40-сон умум ўрта таълим мактабида партиянинг «Ватан келажаги ёшлар қўлида» лойиҳаси доирасида «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш устувор вазифа» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирга партия фаоллари, депутатлари, жангчи-фахрийлар, ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамда мазкур мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларга қаратилаётган эътибор ва имкониятлар тўғрисида ҳаётий мисоллар билан тушунчалар берилди.

хоразм1_8

Партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган ёшларга оид илғор ғояларнинг мазмун ва моҳияти, ҳаётга татбиқ этилиши натижасида эришилган ютуқлар ва устувор вазифалар тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Афғонистон жанггоҳларида ўзининг йигитлик бурчини адо этиб ўз ватанига майиб-мажруҳ бўлиб қайтган жангчи –фахрийлар тўғрисидаги хотиралар, иштирокчиларни Ватанни янада кучлироқ севишга, тинчлигимизни кўз қорачиғидай асрашга ва юрт дарди билан ёниб яшашга чорлади.

Тадбир сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларга соҳа мутахассисларидан атрофлича жавоблар олишди.

Фаол иштирокчилар партия томонидан рағбатлантирилди.

Туманда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Рустам БОЛТАЕВ,

«Адолат» СДП Урганч шаҳар Кенгаши раиси,

депутат, жангчи-фахрий

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+