Хонқалик адолатчилар яшил макон учун курашмоқдалар

15.04.2022 16:04:25

Маълумки, айни пайтда барча жойда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси уюшқоқлик билан давом этмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида кенг миқёсда тадбирлар, янгидан-янги лойиҳалар амалга ошириляпти. Жумладан, партиянинг Хонқа туман Кенгаши томонидан  “Яшил макон учун бирлашайлик!” акцияси  доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари айни авж паллада.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Хонка тумани “Знахос” маҳалласидаги  кўчалар, йўл бўйларига кўчат қаламчалари экилишида туман Кенгаши депутати Сатимбой Раҳимов ўз тажрибасига таянган ҳолда ишчилар билан бир қаторда  меҳнат қилиб, маҳалла ҳудудини обод этишда фаоллик кўрсатишмоқда. Экилган кўчатларни  униб- ўсиб, гуллаб яшнашига маҳалла фаолларидан масъуллар тайинланмоқда.

Депутатимизнинг саъй ҳаракатлари билан маҳалла ҳудуди, боғ-роғларнинг  аввалгидан-да  жозибадорлиги ошиб бормоқда.

Бир сўз билан айтганда,  бу каби яшил макон учун олиб борилаётган  чора-тадбирлар, юртимиз ободлигига ҳамда аҳолининг турмуш фаровонлиги учун хизмат қилиши шубҳасиздир.

                                                                                            Нигора ЖУМАҚОВА,

               Адолат” СДП Хонқа туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+