Хонқалик сайловчиларнинг Конституцион фаоллиги оширилмоқда

13.07.2022 14:07:30

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг  хонқалик ва янгиариқлик сайловчилари билан очиқ мулоқотлари  қизғин паллага кирган.

хонқали2

Хусусан, депутатнинг  Хонқа туман    “Обод” маҳаллада жойлашган    52 - сон умумий  ўрта  таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан  Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбат ҳам иштирокчиларнинг фаоллигида қизғин кечди.

Тадбирга “Обод” маҳалла фаоллари, фуқаролари, мазкур мактабнинг ўқитувчилари иштирок этишди.

хонқали3

ОМҚП депутати М. Қурбанбоев  иштирокчиларга   Қонун  лойиҳасини  мазмун ва  моҳияти  юзасидан атрофлича  ҳаётий ва асосли мисоллар билан тушунчалар берди.   

Иштирокчилар   мавзу юзасидан қизиққан саволларига  батафсил жавоблар олишди.

Туманда депутат иштирокидаги  тарғибот  тадбирлар давом этмоқда.

           Замира Абдуллаева,

                   “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+