Тиббий маданиятни юксалтириш - соғлом оила ва жамият пойдевори

26.10.2022 15:10:16

Ўзбекистон «Адолат» СДП Хонқа туман Кенгаши томонидан тумандаги 35-сонли умумтаълим мактабида партиянинг «Тиббий маданиятни юксалтириш-соғлом оила ва жамият пойдевори» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлари ҳамда Хонқа туман оилавий поликлиника ҳамда туман «Саломатлик маркази» шифокорлари иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган мақсад - ёш авлодни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг жисмоний фаоллигини оширишда тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзини яхшилаш, улар орасидан иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашдир.

Таъкидланганидек, Давлатимиз Раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва ислоҳотлар фарзандларимизни юксак маънавиятли, комил инсонлар қилиб тарбиялашда барча соҳа вакилларини, қолаверса, ҳар бир юртдошимизни сафарбарликка чорлади. Айниқса ёшларимизни турли иллатлардан асраб-авайлаш, уларни жамиятда ўз ўрни, ўз мавқейига эга бўлиш, юрт истиқболи учун ҳамма нарсага тайёр туриш каби вазифалар барчамизга устувор вазифа қилиб белгиланди. Бунда эса албатта фарзандларимиз жисмонан соғлом, маънан етук бўлиб тарбияланишлари муҳимдир.

Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан соғлом турмуш тарзига риоя этиш, саломатлик ҳаётимизнинг энг асосий қисми экани тўғрисидаги ҳаётий ва халқчил фикр-мулоҳазалар, тавсиялар ёшларнинг диққат марказидан жой олди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Туманда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Нигора ЖУМАҚОВА,

«Адолат» СДП

Хонқа туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+